Аҳмедовнинг жамоаси Карраско ва Гайтан тўп сурадиган клубни
Ads

Бугун Хитой Суперлигасида 1-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов фаолият  олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида куни кеча “Атлетико”дан Николас Гайтан ва Янник Феррейра-Каррасколарни сотиб олган “Дальянь Йифанг” жамоасини қабул қилди.

Мазкур ўйинда шанхайликлар рақиб дарвозаси томон жавобсиз 8 та тўп киритишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Хитой Суперлигаси. 1-тур

“Шанхай СИПГ” – “Дальянь Йифанг” 8:0 (3:0, 5:0)

Голлар: Оскар (1, 24, 75), Халк (37 пенальтидан), Ву Леи (60, 65, 83), Лю Венжун (84).