Аҳмедовнинг собиқ шериги Кримецнинг бўлажак жамоадоши ўрнини эгаллаши мумкин
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳамюртимиз Одил Аҳмедовнинг собиқ жамоадоши Фёдор Смоловни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда.
Bild нашри тарқатган хабарга кўра “Краснодар” футболчиси дортмундликлар сафида колумбиялик Адриан Рамоснинг ўрнини эгаллаши мумкин. Аввалроқ Рамосга ҳамюртимиз Егор Кримец тўп сурадиган “Бэйжин Гоан” жамоасидан жиддий таклиф бўлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумотларга кўра, Смоловнинг трансфери “Боруссия”га таҳминан 10 миллион еврога тушиши мумкин. Россия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум “Краснодар” сафида чемпионатда 12та учрашувда майдонга тушган ва 10та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар