Аҳолиси ярим миллиондан ортиқроқ бўлган Люксембург терма жамоаси аъзоси энди АПЛда ўйнайди

Люксембург терма жамоаси ярим ҳимоячиси Данел Синани фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди.

Аниқроғи, 23 ёшли футболчи “Норвич” клуби билан шартнома имзолади. Келишув эса 2023 йилга қадар тузилган.

Энди Синани янги жамоаси сафига 2020/21 йилги мавсум бошланишидан аввал эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Синани жорий мавсум “Дюделанж” клуби таркибида Люксембург чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 14 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!