Аичи-Нагоя-2026: Эртага 3 нафар боксчимиз олтин медаль учун рингга кўтарилади!
Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида эртага сўнгги кун, яъни финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга йигитларимиздан 3 нафари етиб келди.
Жуфтликлар билан танишинг:
-90 Тўрабек Хабибуллаев - Хань Сюэчжэнь (Хитой) 10:15
-60 кг: Абдумалик Халоков - Жанг Донгван (Жанубий Корея) 14:00
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Айбек Оралбай (Қозоғистон) 14:30
Жанглар Тошкент вақти билан икки дастурда 09:00 ва 13:30 да старт олади. Тақдирлаш маросимига қараб, учрашувлардаги вақтлар ўзгариб бориши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар