Акинфеев: Испанияни ўйиннинг асосий вақтидаёқ таслим этмоқчи эдик

Россия терма жамоаси дарвозабони ЖЧ-2018нинг нимчорак финали олдидан испаниялик футболчиларнинг пенальтини қандай тепишини ўрганмаганликларини айтди.

“Биз пенальтилар сериясига тайёрланмаган эдик. Чунки ғалабани асосий вақтда қўлга киритишга умид қилган эдик”, - дейди тажрибали дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, Акинфеев ўша баҳсдаги пенальтилар сериясида испанларнинг 2та зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлган ва якунда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!