Акмал Рустамов "Пахтакор"дан учралган мағлубиятни нима билан изоҳлади?
Суперлиганинг биринчи турида Акмал Рустамов бошқарувидаги "Қизилқум" "Пахтакор" билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида навоийликлар мураббийи мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Шиддатли ўйин бўлди, деб ўйлайман. Икки жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлди. Лекин реализация етишмади. Агар бугун ўз имкониятимиздан фойдаланганимизда ўйин бошқачароқ бўлар эди".
Жамоанинг мавсумга тайёргарлиги ҳақида фикрингиз қандай? Таркибдан кўнглингиз тўлдими?
"Албатта, таркибимиз яхши. Шунингдек, бизда ёш ўйинчилар ҳам етарлича. U-21'да ҳам ажойиб ўйинчилар етишиб чиқмоқда.
Тайёргарлигимиз эса яхши бўлди, деб ўйлайман. Бундан ташқари, Туркияда ҳам йиғин ўтказдик. Шундан келиб чиқиб айта оламан юқори ўринлар учун курашамиз".
Жамоа мавсумга тайёргарлик жараёнида 7 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди, бироқ ўтказилган голлари ҳам кўп. Бугунги ўйинда айнан нима етишмади ёкида клуб дуранг учун ўйнадими?
"Назаримда, Суперлига мураббийлари дуранг учун ўйнамаса керак. Биринчи бўлимда ҳам яхши имкониятларимиз бўлди. Бироқ, яна ўша муаммо - реализация".
Шартномани узайтирганингиздан сўнг клуб раҳбарлари қандай шарт қўйди?
"Албатта, ҳар бир мураббий ўз олдига юқори ўринларни қўяди. Шу боисидан, клуб ва мен ҳам кучли бешликка киришни истаймиз ва ҳаракат қиламиз".
Трансферлар бозорида жамоа нега қолган клубларга қараганда фаол бўлмади?
"Тўғриси, таркибдан қониқдим. Боя айтганимдек, бизда яхши футболчилар бор!"
ТОП-5га кириш "Қизилқум" учун кириш қийин эмасми?
"Ўтган мавсум 14-ўриндан 6-ўрингача чиқа олиш имкониятимиз бор эди. Биз сарҳисоб қилиб, қайси ўйинларда ғалаба қозонамиз, қайси ўйинларда қийналишимиз ҳисоблаб чиққан эдик. Бу мавсум ҳам ҳар бир учрашувга бор кучимизни берамиз".
Ислом Кенжабоев майдонни тарк этаётган пайтидаги диалог ҳақида:
"Биринчи ўйин "Пахтакор"га қарши бўлгани учун ва илк ўйин бўлгани сабаб, томир тортиши билан боғлиқ муаммолар бўлди. 70 ёки 80-дақиқаларгача имконият бўлди. Ҳар бир ўйинчи ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ўйнашга ҳаракат қилади. Лекин қандайдир эътироз бўлгани йўқ".
Қишки трансферлар ойнасида легионерлар билан нега келишув бўлмади?
"Сербиялик легионер ҳужумчи билан боғландик, лекин биз таклиф этган ойликка футболчи келишни хоҳламади".
Фикрлар