"Ал-Аҳли" ўз таркибига франциялик вингерни ҳам қўшиб олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таркибига юлдузларни олиб келаётган "Ал-Аҳли" "Ньюкасл" вакили Аллан Сен-Максименни ҳам сотиб олишга яқин турибди. Томонлар келишиб олди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Маълум бўлишича, Саудия клуби футболчи учун 35 миллион евро тўлайди. Унинг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома имзоланади. Вингер тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда. 

"Ньюкасл" Максименнинг ўрнини тўлдириш мақсадида "Лестер"дан Харви Барнс трансферини 38 миллион фунт эвазига амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!