"Ал-Дуҳаил" - "Шаржа": Отабек Шукуров асосий таркибда (матнли трансляция)
- 90'

Учрашув ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Алмоез Али сариқ карточка олди.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

"Шаржа" посбони "Ал-Дуҳаил"нинг 100 фоизлик зарбасини қайтарди.
- 86'

Саид Солиҳ Мажид Сурур ўрнига майдонга тушди.
- 84'

Дуду ўрнига Ҳолид Муҳаммад майдонга тушди.
- 82'

Халифа Абубакарга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 81'

Коронадо ўрнига Саиф Рашид майдонга тушди.
- 76'

Афиф ўрнига Исмоил Муҳаммад майдонга тушмоқда.
- 72'
Коронадонинг узатмасига шериклари етиб кела олмади. Яхши қарши ҳужум бой берилди.
- 70'
Ҳолид Иброҳимнинг Веллитонга узатмаси яхши ўйланганди. Аммо кутилганидек ижро этилмади.
- 68'
Мажид Иброҳимнинг узатмаси ўхшамади.Ҳисоб тенглашиши мумкин эди.
- 65'

Коронадога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 63'

Муҳаммад Абдулбосит ўрнига Ҳолид Абдулраҳим майдонга туширилди.
- 60'
Дананининг узатмасини дарвозабон ушлаб олди.
- 60'
Веллитон Шукуровнинг узатмасидан сўнг бироз чўзиб юборди. Тезроқ, Отабекка қайтариш керак эди. Тўп олдирилди.
- 58'

ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коронадо ўзи ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди.
- 57'

Коронадо пенальти ишлади. "Шаржа" ўйинга қайтди!
- 55'
Қатарлик ҳимоячилар "Шаржа"га имконият бермаяпти.
- 53'

Веллитон сариқ карточка олди.
- 51'

ГОЛ! Ризоян жарима зарбасини голга айлантирди.
- 50'

Муҳаммад Абдулбосит огоҳлантирилди.
- 48'
"Шаржа"нинг жарима зарбаси анча хавфли чиқди. Бош билан берилган зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Голдан сўнг "Ал-Дуҳаил"нинг фаоллиги янада ошди.
- 41'

ГОЛ! Алмуоз Али ўз имкониятидан ажойиб тарзда фойдаланди.
- 40'
Ризояннинг бош билан берган зарбаси ўхшамади.
- 37'
Ризояннинг узатмаси ноаниқ чиқди. Алмуоз Али жамоадошига эътироз билдирмоқда.
- 34'
"Ал-Дуҳаил" энг сўнгги пасларда адашмоқда.
- 32'
Игорь Коронадонинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 28'
"Ал-Дуҳаил" жарима зарбасини яхши амалга оширди. Дарвозабон бош билан берилган зарбани аранг қайтарди ва иккинчи урунишда уни узоқлаштирди.
- 28'

Шукуровга сариқ карточка ишлаб олди.
- 27'
"Шаржа" ҳужумда фол ишлатди.
- 23'
"Ал-Дуҳаил" футболчиси жарима майдони ичидан зарба берди. Ноаниқ.
- 20'
Шукуров ўзи бошлаб берган ҳужумни якунлай олмади. Зарба бироз ноаниқ бўлди.
- 18'
"Ал-Дуҳаил" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 15'
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда.
- 13'
"Шаржа"нинг ҳужумлари рақиб ҳимоячиларига у қадар катта хавф туғдирмаяпти.
- 10'
"Шаржа" футболчилари офсайдда қолиб кетди.
- 8'
Игор Коронадонинг жаримдан йўллаган зарбаси сал юқоридан ўтиб кетди.
- 4'
"Ал-Дуҳаил" фаолроқ бошлади.
- 1'

Биринчи тайм бошланди.
- 0'
Бугун ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган "Шаржа" клуби ОЧЛда 3-тур учрашувини ўтказади.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.



Фикрлар