Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби январда катта трансферларга қўл урмоқчи. "El Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, жамоа энди "Барселона" вакили Серхио Бускетсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Саудияликлар Бускетсга "Барса"да бериладиган пулдан бир неча баробар юқори сумма таклиф қилган. Аммо испаниялик ярим ҳимоячи араб мамлакатига боришни маъқул кўрмаяпти.

Аввалроқ, "Ал-Насср" жамоасининг Криштиану Роналду, Серхио Рамос ва Н'Голо Канте каби юлдуз футболчиларни сотиб олмоқчи экани борасида хабарлар тарқалаётган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!