"Ал-Насср" – "Трактор". Матнли трансляция

Бироздан сўнг ОЧЛ плей-офф босқичидан ўрин олган "Ал-Насср" ҳамда "Трактор" жамоалари иштирокидаги баҳс старт олади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. "Ал-Насср" ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди

  • 90+3'

    Сўнгги дақиқаларда "Трактор" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо дарвозабон тўпни эгаллаб олди

  • 90+2'

    Абубакар ва Машарипов ижросидаги ҳужум тугаланмай қолди. Ҳимоячи ишончли ҳаракат қилди

  • 90'

    Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

  • 89'

    Талиска ўрнига Яхё майдонга туширилди

  • 83'

    Аввалига Машарипов тўпни йўқотди. Кейинчалик "Трактор" футболчисининг зарбаси рақибга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди

  • 79'

    Талиска жарима майдони ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади. Унинг ёнида Машарипов тўп сўраганди...

  • 77'

    Ўйин темпи тушиб кетди

  • 75'

    "Ал-Насср" сафида ўзгариш бўлади.  Абдулфаттах Асири ўрнига майдонга Сами  Ал Нажейи туширилди

  • 68'

    Акбар Имани огоҳлантирилди

  • 68'

    Машарипов бир рақибини ортда қолдирди, иккинчи эса қўполлик иштатиб уни тўхтатиб қолди

  • 65'

    Талиска майдон марказида қўполлик ишлатди

  • 61'

    "Трактор" сафида ўзгариш бўлади Амин Асади ўрнига Каримазар туширилди

  • 56'

    Машарипов тўпни олишда қоида бузди

  • 50'

    "Трактор" футболчисининг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон узоқлаштирди

  • 48'

    Акс ҳолда Машарипов ўз номига гол ёздириб қўярди

  • 47'

    "Ал-Насср"нинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди

  • 45'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0

  • 44'

    Акбар Иманининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 42'

    Эрон клуби таймнинг сўнги дақиқаларда фаоллашди

  • 42'

    "Трактор" рақиб жарима майдони яқинида босим қилмоқда

  • 40'

    Машариповнинг узатмасидан кейин "Ал-Насср" футболчиси рақиб ҳимоячисини ортда қолдириб, дарвозага зарба йўллади, дарвозабондан сейв

  • 37'

    Трактор ҳали айтарли хавфли ҳужум уюштира олмади

  • 35'

    Талисканинг аниқ зарбасини дарвозабон эгаллаб олди

  • 32'

    Машарипов чизиқ олдида тўп учун кураш олиб борди, аммо тўп айнан Жалолиддиндан чиқиб кетди. "Трактор" дарвозабони тўпни ўйинга киритиб беради

  • 30'

    Талискани ушлаб қолганлиги учун Раззоқ огоҳлантирилди

  • 24'

    "Ал-Насср"да яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ дарвозабон олдинроқ тўпга улгурди

  • 22'

    Абубакар чиройли ҳаракати билан тўпни Талискага узатганди. Ҳимоячи унга ҳалақит берди

  • 19'

    Хайбарининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди

  • 14'

    Жалолиддин Машариповнинг бурчак зарбасиузатган тўпига жамоадоши зарба берди, тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига йўл олди

  • 11'

    ГОООООООЛ! Андерсон Талисканинг узатмасидан сўнг Винсент Абубакар бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни осонликча ортда қолдирди. 

  • 9'

    Яна Машарипов тўпни рақиблардан олиб берди, Абубакар эса яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади

  • 7'

    Машарипов рақибидан тўпни олиб қўйиб, Талискага узатди. Андерсон эса тўпни олдириб қўйди

  • 5'

    Абдулфаттах Асири огоҳлантирилди

  • 4'

    "Трактор" футболчисининг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 3'

    Али Ал Ҳасан рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади

  • 1'

    Дастлабки дақиқаларданоқ "Ал-Насср" олдинга бормоқда

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бироздан сўнг Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" Эроннинг "Трактор" жамоасига қарши баҳсда майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!