Испания Ла Лигаси 8-туридан ўрин олган "Алавес" - "Барселона" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

Алавес

  • Луис Риоха 31'

Примера Дивизион 8-тур

01/11/2020, 01:00

1
:
1
Тугади

Барселона

  • Антуан Гризманн 63'

Стадион: Estadio Mendizorroza 0 томошабин

Бош ҳакам: Alejandro Hernandez

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Мессининг жарима майдони ичидан дарвозанинг олис бурчагини мўлжаллаб берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 90+'

    Кетма-кет 4 та бурчак зарбаси "Барса"га фойда келтирмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Пике жарима майдони марказидан аниқ зарба бера олмади. 

  • 88'

    Пьяничнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 88'

    Дестнинг кучли зарбасини Пачеко қайтаришга эришди. 

  • 87'

    Дуарте огоҳлантирилди. 

  • 86'

    Мессининг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 83'

    Тринкаунинг зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 82'

    Тринкау офсайдда қолиб кетгани сабабли ҳужум тўхтатилди. 

  • 80'

    Педри ҳужумда қоидани бузди. 

  • 78'

    Фати ўрнига Брейтуэйт майдонга тушди. 

  • 77'

    Фатининг жарима майдони ичидан берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. 

  • 75'

    Робертонинг узатмаси жарима майдонига ўтишига ҳимоячи йўл қўймади. 

  • 74'

    "Алавес" ўз ярим майдонига қамалиб олди. 

  • 72'

    Ману Гарсия ўрнига Марин майдонга тушди. 

  • 71'

    Тринкаунинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 69'

    Алба ўрнига Дест майдонга тушди. 

  • 67'

    Педрининг узатмасига Пачеко чиқиб келди. 

  • 65'

    Мессининг айланма зарбасини Пачеко қайтаришга эришди. 

  • 64'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гризманн тезкор тарзда ҳисобни тенглаштирди. 

  • 63'

    Хота хавфли ўйин учун иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 

  • 62'

    Пьяничнинг Месси манзилига узатган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 60'

    Мессининг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 58'

    Мессининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 54'

    Фатининг рейди ҳимоячилар томонидан сўнгги паллада тўхтатилди. 

  • 52'

    Тринкаунинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 49'

    Мессининг зарбаси бироз кучсиз чиқди. 

  • 46'

    Дембеле, Бускетс ва Лангле ўрнига. Тринкау, Пьянич, Педри майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Фати чап қанотдан ёриб кирди ва тўпни Мессига узатди. Леонинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Лангле ва Бускетс бирданига огоҳлантирилди. 

  • 43'

    Мессининг жаримадан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 41'

    Наварро ўрнига Агирригабирия майдонга тушди. 

  • 40'

    "Алавес" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 36'

    Де Йонгнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 35'

    "Алавес"нинг қарши ҳужуми барбод бўлди. 

  • 33'

    "Барса" штурм уюштирмоқда. 

  • 31'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Алавес" ҳисобни очмоқда.  Луис Риоха гол муаллифи. 

  • 25'

    "Алавес"нинг яна бир бурчак зарбасини Хота муваффақиятсиз амалга оширди. 

  • 23'

    Мессининг жаримадан тепган тўпини ҳимоячи қайтариб қолди. Тўп дарвоза томон кетаётган эди. 

  • 22'

    Силва сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    Гризманн Фатининг узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 17'

    Мендеснинг зарбасини Нету ушлаб қолишга эришди. 

  • 15'

    Хота огоҳлантирилди. 

  • 13'

    "Алавес" футболчиси ҳужумда фол ишлатди. 

  • 11'

    "Барса"нинг ҳужуми ҳимоячилар томонидан бартараф этилди. 

  • 9'

    "Алавес" бурчак зарбасидан фойдалана олмади. 

  • 7'

    Фатига тўп етиб келишига дарвозабон йўл қўймади. 

  • 4'

    "Алавес" тўпни назорат қилиш орқали ўйинни бошлади. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда "Барса" узатмаларда кичик хатоларга йўл қўймоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигаси 8-туридан ўрин олган "Алавес" - "Барселона" учрашуви бошланиў арафасида. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этади. 

  •  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)