Альба: Неймар

Каталониягинг “Барселона” клуби ҳимоячиси Хорди Альба собиқ жамоадоши Неймар ПСЖга ўтиб кетганидан сўнг, унинг учун ўйнаш янада осонлашгани ҳақида айтиб ўтди.

“Неймар – ажойиб футболчи. У ўз ҳис-туйғуларидан келиб чиқиб жамоадан кетди. Шундай бўлсада “Барселона”да яхши ҳаракат қилувчи футболчилар қолди ва мен бундан мамнунман. Қолаверса, менга эркин ҳаракат қилишим учун майдон янада кенгайди ва ўйнашим осонлашди”, - дейди Альба Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 28 ёшли испаниялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада жами 9та учрашувда иштирок этди ва 4та голга ассистентлик қилишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар