Алдервейрелд коронавирусга чалинган беморларга планшет совға қилади

  • 23 Mar 10:42
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Тоттенхэм” ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд коронавирус билан оғриётган беморларга электрон планшетлар хайрия қилишни режалаштирмоқда.

“Вирус сабабли кўплаб чекловлар мавжуд, айниқса одамлар билан алоқа қилиш борасида. Беморлар ўз дўстлари ва оила аъзолари билан кўриша олишмайди. Улар фақатгина видеомулоқот орқали яқинлари билан гаплашишлари мумкин. Шу боис мен планшетлар сотиб олиб, уларни касалхоналарга тарқатмоқчиман. Шундай қийин даврда бу уларга енгиллик туғдиради”, - дейди бельгиялик футболчи.

Comments

You must be logged in to commet!