Алекс Перрейра Оқ Уйдаги турнир олдидан оғир вазндаги барча жангчиларга мурожаат қилди

  • 11.06.2026 16:43
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик UFC жангчиси Алекс Перрейра "UFC Freedom 250" турнирида Сирил Ганни мағлуб этса, имкон қадар тезроқ яна октагонга  қайтишга ваъда берди.

"Барча оғир вазндаги йигитлар, машғулотларни бугундан бошланг. Чунки Сирил билан ҳисоб-китобим тугаши биланоқ, агар соғ-саломат бўлсам, менга зудлик билан навбатдаги жангни беришлари учун UFC га босим ўтказмоқчиман", - деди Бразилия вакили Ариэль Хельванига берган интервьюсида.

Аввалроқ, "Поатан" дивизионнинг амалдаги чемпиони Том Аспиналлга қарши жангни кутмоқчи эмаслигини айтиб ўтганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!