Алекс Перрейра ва Трейси Кортес ажрашганини эълон қилди

  • 09.01.2026 17:07
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, 2026 йилнинг бошида ярим оғир вазнда UFC чемпиони Алекс Перрейра ва яна бир UFC жангчиси Трейси Кортес ўзаро муносабатларини оммага ошкор қилганди. Бугун эса амалдаги камар соҳиби ижтимоий тармоқларда улар ажрашганини хабар берди.

"Мухлисларимга муҳаббати учун миннатдорчилик билдираман. Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, гарчи биз Трейси билан ажойиб дамларни бирга ўтказган бўлсак-да, иккимиз учун ҳам бошқа-бошқа йўлдан борган маъқул, деган қарорга келдик. Мен унга ҳаёт йўлида фақат энг яхши нарсаларни тилайман", - деди бразилиялик. 

Ушбу хабардан сўнг, дарҳол "Поатан" ёмғир остида югураётган видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!