Александр Ежов: "Селекция ишларидан кўнглим тўлмади"

А Про-лиганинг 1-турида “Хоразм” жамоаси сафарда “Нефтчи”га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан кейин “Хоразм” бош мураббийи Александр Ежов Sports.uz интернет порталига интервью берди.

- Биз бу ўйинга ғалаба қозониш мақсадида ташриф буюргандик. Футболчилар майдонда бунинг учун борини берди. Биласизми, “Нефтчи” ҳам ўз майдонида тўп  сураётгани боис, кўплаб имкониятларга эга бўлди. Мавсумнинг илк ўйини. Бундай вақтда ҳамма ўйин оғир кечади”, - дейди Александр Александрович.

- “Хоразм” ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- Ғалаба қозониш учун футболчилар ҳаракат қилишди. Қолаверса, омад биз томонда бўлди.

- Клуб Фарғонага 14та футболчи билан борган. Бунга нима сабаб бўлди?

- Баъзи футболчиларимизнинг тиббий кўрикдан ўта олишмагани сабаб бўлса, яна айримлари норматив синовларидан ўта олмади. Шу боисдан камчилик футболчилар билан Фарғонага боришимизга тўғри келди.

- Селекция ишларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Йўқ. Биз чемпионатга кам муддат қолганида йиғилдик. Ўтган йилдаги таркибимизни ўзагини сақлаб қолдик. Лазиз Убайдуллаевни таклиф қилдик. Қолган футболчиларимиз эса ўтган йили сафимизда тўп сурган. Селекция ишларидан кўнглим тўлмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!