Александр Лобановни туркиялик мураббий шуғиллантирмоқда

"Жар" стадионида "Пахтакор" жамоаси иккинчи даврага ҳозирлик кўришни бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Шота Арвеладзе ва мураббийлар штаби бошчилигида "шерлар" иккинчи даврага тайёргарликни бошлашди. Биринчи даврада асосий таркибда ўйнаган деярли барча футболчи ва жамоа сафига янги келиб қўшилган ўйинчилар унда иштирок этишди. Искандеров якка тартибда шуғулланган бўлса, Андреев жароҳати сабабли унда қатнашмади.

Дастлаб Ласло Ямбор машқлари билан қизишиб олган футболчилар кейин ўйин давомида эътибор қаратиладиган ҳолатлар юзасидан тер тўкишди. Дарвозабонлар билан туркиялик мутахассис Иброҳим Йилмаз шуғулланди.

Эртага жамоа икки маҳал машғулот ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!