Александр Усик Жошуага мастер класс ўтиб берди (видео)
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жойлашган "Tottenham Hotspur Stadium" аренаси йилнинг энг катта бокс оқшомларидан бирига мезбонлик қилди. Унда супероғир вазн тоифасида WBА, WBО, IBF ва IBO камарлари учун Энтони Жошуа даьвогар Александр Усикка қарши рингга кўтарилди. Бутун жанг давомида устунлик қилган Усик якунда 117-112, 116-112 ва 115-113 ҳисобида ғалаба қозониб, мазкур вазн тоифасида ҳам бир йўла 4 йўналиш чемпионлик камарини қўлга киритди.
Александр Усик (19-0, 13КО) унгача биринчи оғир вазн тоифасида (-90,8 кг) WBSS супер сериясида ғолиб бўлиб, мутлақ чемпион номига сазовор бўлган. Жошуа (24-,2, 22 КО) эса Энди Руисдан кейин иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Фикрлар