Алишер Саноев яна "Бухоро"га қайтди!

Ўтган мавсум "Қизилқум" жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Алишер Саноев "Бухоро" йиғинида иштирок этмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

33 ёшли Саноев ўтган мавсум жами 24 учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 2 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Алишер Саноев учун "Бухоро" бегона эмас. У 2011-2013, 2015-2016 ҳамда 2017 йилги мавсумларда ушбу жамоа сафида ҳаракат қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!