Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига номзод бўлди
Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигига қайтиши мумкин
Россиялик таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмонов яна катта спортга қайтиши мумкин. Усмонов номзоди Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президентлигига кўрсатилди. Бу борада иккинчи номзод эса швециялик тадбиркор Отто Дракенберг ҳисобланади.
30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ташкилот қурултойида FIE раҳбари сайлови бўлиб ўтади. Таъкидлашк керакки, федерациянинг муваққат президенти грециялик Эммануэль Кациадакис ҳисобланади. Усмонов номзоди 103 мамлакат миллий федерациялари томонидан қўллаб-қувватланган. Дракенберг номзоди эса Швеция қиличбозлик федерацияси томонидан илгари сурилди.
Эслатиб ўтамиз, 71 ёшли Алишер Усмонов 2001-2009-йилларда Россия қиличбозлик федерацияси президенти, 2005-2009-йилларда эса Европа қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлган. У 2008 йилдан 2022 йилгача Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатида фаолият юритган. Ушбу вақт орасида Усмонов 2012, 2016 ва 2021 йилларда ташкилот раҳбарлигига қайта сайланган.
Фикрлар