Аллегри “Наполи” бош мураббийига айланди — Романо

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Массимилиано Аллегри “Наполи” клубининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда машҳур журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 58 ёшли мутахассис неаполликлар таклиф қилган барча шартларга розилик билдирган ва яқин вақт ичида шартнома имзолайди. Келишув тўлиқ якунлангани таъкидланмоқда.

Аллегри ўтган мавсум “Милан”ни бошқарди. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 70 очко тўплаб, 5-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолди.

“Наполи” эса Антонио Конте бошчилигида 76 очко жамғариб, чемпионатни 2-ўринда якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!