Алмати шаҳрида яна бир ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади

28 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Унда Фазлиддин Ғойибназаров ҳамда Хуршид Тожибоевлар навбатдаги жангини ўтказишидан хабарингиз бор. Sports.uz манбаларига маълум бўлишича, мазкур бокс кечасида яна бир юртдошимиз Улуғбек Ҳақбердиев ҳам рингга кўтарилиши кўзда тутилган. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!