Алонсо: "Қайрат" тактик ва жисмоний жиҳатдан бу ўйинга тайёрланган"

  • 29 сентябрь, 17:50
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо Чемпионлар лигасидаги ўйин олдидан Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоасининг ўйин услуби ҳақида гапирди. EЧЛ умумий босқич 2-тур учрашуви эртага, 30 сентябрь куни Олмаотадаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади.

Tecno

- Асосий ўйинчиларга дам бера оласизми, шундай вариантни кўриб чиқдингизми?

- Биз ўйинга чиқамиз ва 11 киши майдонга тушади. Улар "Қайрат"га қарши ўйнашга бел боғлашади.

- "Реал" "Қайрат"га нимадир тайёрлаб қўйдими? Қайта сафланиш бўладими?

- "Қайрат" жамоаси яхши ташкил этилган. Уларда жиддий туртки бўлади. Улар тактик жиҳатдан ҳам, жисмоний жиҳатдан ҳам яхши тайёрланган. "Спортинг" ва "Селтик" билан ўйинларни кўрдик. Улар жуда тиниқ футбол ўйнашади. Албатта, биз "Қайрат"ни алоҳида шахслар нуқтаи назаридан таҳлил қилдик. Унгача ҳеч кимни танимасдим, энди билдим. Шундай лаҳзалар борки, улар учун хавотирланаман. "Қайрат" "Спортинг"га ютқазди, аммо вазиятлар бўлди. Улар тайёр бўлишига шубҳа йўқ, - деди Алонсо матбуот анжуманида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!