Аълохон Абдуллаев IBA чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақибни ўзбекистонлик бокс мухлислари ҳам яхши танишади

Истеъдодли боксчимиз Аълохон Абдуллаев IBA чемпионлар оқшомида ҳам рингга кўтарилаётган эди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, боксчимиз бу турнирда навбатдаги жангини қачон ва қаерда ўтказиши маълум бўлди. Қувонарлиси, юртдошимиз -75 кг вазнда чемпионлик камари учун жанг қилади. 

Мазкур жанг 26 июль куни Индонезиянинг Бали оролида бўлиб ўтади. Рақиб ўзбекистонлик бокс мухлислари учун ҳам яхши таниш бўлган қозоғистонлик Нурканат Раис бўлади. Уларнинг ўзаро ҳисоб-китоби бор. Ҳозирча улар 2 бор тўқнаш келган ва ҳисоб 1:1 кўриниш олган. 2023 йил "Странджа" турнирида Нурканат Раиснинг қўли баланд келган бўлса, жорий йил "Елорда" турнирида ҳамюртимиз муваффақият қозонганди. Бу улар ўртасидаги трилогия бўлади. 
Албатта, мазкур муҳим жангда ҳамюртимизга омад тилаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!