Аълохон Абдуллаев илк жанги ҳақида фикр билдирди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Аълохон Абдуллаев - 75 кг вазн тоифасида хитойлик Зо Менг Янг билан рингга кўтарилди. Қийин кечган жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг Аълохон Абдуллаев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Жаҳон чемпионатидаги илк жангимни ўтказдим. Аллоҳга шукр, ғалаба қозондим. Кейинги рақибларга ҳам мураббийлар билан яхши тайёрланиб, бундан чиройли ғалаба билан ватанимиз байроғини юқорига кўтарамиз, - деди боксчи.

photo_2023-05-07_14-47-01

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!