Аълохон Абдуллаев сербиялик боксчини мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-75 кг вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев сербиялик Мемик Алмирга қарши рингга кўтарилади. Жанг 20:15дан сўнг бошланади.
Боксчилари рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.
Илк раундда Аълохоннинг қўли баланд келди - 4:1.
Иккинчи раундда ҳакамлар бир овоздан Абдуллаевнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Учинчи раундда Аълохон рақибига ютқазди - 2:3. Якуний ҳисоб эса 4:0 Аълохон Абдуллаев чорак финалда.
Фикрлар