Альварес Мбаппе қилган ишни қилди

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Хулиан Альварес Килиан Мбаппе қилган ишни уддалади. Аргентиналик футболчи Испания кубоги доирасида "Вик" жамоасига қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этди.

Opta нашри хабарига кўра, "матрасчилар"нинг 24 ёшли форварди (чемпионат, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигасида) гол урган Ла Лиганинг иккинчи футболчисига айланди. Бунгача ушбу натижага фақат Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва УEФА Суперкубогида ўзини кўрсата олган "Реал"дан Килиан Мбаппе эришган эди.

Маълумот учун, Хулиан Альварес ҳам Мбаппе сингари Испанияда дебют мавсумини ўтказмоқда. Аргентиналик футболчи аввалроқ Англиянинг «Манчестер Сити» клуби сафида тўп сурган бўлса, франциялик футболчи ПСЖ шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!