Аманда Анисимова барчани лол қолдирмоқда
Ads

Америкалик Аманда Анисимова Париж шаҳрида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг чорак финал босқичига осонлик билан чиқиб олди.

"Ролан Гаррос"нинг тўртинчи даврасида Аманда испаниялик Алёна Большовага қарши ўтган ўйинда бор-йўғи учта геймни бой бериб қўйди.

Шу тариқа турнирнинг чорак финалига йўл олган Анисимова, энди руминиялик Симона Халеп билан куч синашади.