Аманда Анисимова бош совринни қўлга киритди

Америкалик теннисчи Аманда Анисимова Колумбия пойтахти Богота шаҳрида ўтган турнирнинг финал босқичида австралиялик Астра Шармага қарши баҳс олиб борди.
 
"Claro Open Colsanitas" мусобақаси бош соврини учун ўтган ушбу ўйинда Аманда 4:6, 6:4, 6:1 ҳисобида рақиби устидан зафар қучди.

Шу тариқа, Анисимова ўзининг навбатдаги бош совринини қўлга киритиб, 43,000 АҚШ доллари пул мукофоти ва 280 рейтинг очкосига эга бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!