Аморим “Манчестер Юнайтед”га деярли ҳар бир ўйинда гол урадиган тўпурар олиб келади

Тез орада Рубен Аморим “Манчестер Юнайтед”даги фаолиятини бошлайди. Табиийки, ҳар қандай бош мураббий каби португалиялик мутахассис ҳам ишни таркибни ўзига мослаштиришдан бошлайди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Аморим “Манчестер Юнайтед”га собиқ жамоаси – “Спортинг”даги шогирди Виктор Дьёкерешни олиб келмоқчи.

Аморим 26 ёшли швециялик ҳужумчининг мухлиси ҳисобланади. Виктор ҳам устозини уялтириб қўяётгани йўқ.

Дьёкереш Аморим қўл остида 65 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 59 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 23 та голли пас узатган.

Тўпурарга “Манчестер Сити”, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва “Челси” каби гранд клублар даъвогарлик қилмоқда. Бироқ “Юнайтед” 70 миллион еврога баҳоланаётган форвардни олиш учун Аморимнинг хизматидан фойдаланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!