
Аморим: "Менда Артета каби етарли вақт бўлмади"
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 28-тури доирасида Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" "Арсенал" билан баҳс олиб боради. Мазкур тўқнашувдан аввал португалиялик мутахассис матбуот анжуманида иштирок этиб, ҳозирги клубларни ҳолати ва Артета ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
"Менда Микель Артетада бўлгани каби кўп вақт бўлмади. Мен бу борада клубимиз бошқача эканлигини ҳис қиламан. Артетанинг бу муаммоларни қандай ҳал қилгани барчани илҳомлантиради. Лекин менда унинг вақтидек имконият бўлмайди.
Биз якшанба куни омон қолишимиз керак. "Реал Сосьедад"га қарши ўйиннинг сўнгги 20 дақиқасида жамоамиз жуда чарчади. Бугун машғулотда қатнашган ҳар бир футболчи асосий таркибда майдонга тушиши мумкин" - деди манчестерликлар бош мураббийи.
Маълумот ўрнида, икки клуб ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:30 да старт олиши режалаштирилган. Ушбу беллашувдан аввал "қизил иблислар" "тўпчилар"дан 21 очко ортда қолишмоқда.
Фикрлар