Аморим МЮдаги вазиятни ўнглай олишига ишонмоқда

  • 28 сентябрь, 11:52
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 6-туридан ўрин олган "Брентфорд"га қарши сафар ўйинидаги мағлубиятдан сўнг (1:3) вазиятни ўнглаш ва инқироздан чиқиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

Tecno

- Ҳаммасини тўғрилай олишингизга ишонасизми?

- Футболда доим паст-баландликлар бўлади. Ғалаба қозонсангиз, лаҳзаларни ҳис қиласиз. Ютқазсанг, нолдан бошлайсан ва кейинги ғалаба учун курашасан. Мен ҳар доим ишонаман, чунки нима қилишни биламан.

- Сиз одатда масъулиятни ўз зиммангизга оласиз, лекин бу сафар индивидуал хатолар кўп бўлди. Ўйинчилар масъулиятни ўз зиммаларига олишмаётганини ҳис қиляпсизми?

- Бу менинг ишим. Мен шунчаки ўйинчиларни ҳимоя қилаётганим йўқ. Жамоа ва клуб учун энг яхшисини қиламан. Болалар қандай машқ қилаётганини кўриб турибман. Босим остидаги ўйинларда улар баъзан ёмонроқ ўйнашади - бу клубдаги босимнинг бир қисми. Менинг вазифам - кейинги ўйинда ғалаба қозониш ва вазиятлар яратиш. Биз ўз футболимизни эмас, "Брентфорд" футболини ўйнадик. Рақиб ўйинида ўйнасанг - ғалаба қозониш қийин, - дея Аморимнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

"Манчестер Юнайтед" 6 турдан сўнг Англия чемпионати турнир жадвалида 6 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!