"Ан-Наср" "Барселона" сардори учун 18 миллион евро маош таклиф қиляпти

"Барселона" ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс "Ан-Наср"дан таклиф олди. 

"Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, риёдликлар "Барса" сардори учун солиқлардан ташқари 18 миллион евро маош беришга тайёр. Аввалига "Ан-Наср" футболчига икки йиллик битим таклиф қилганди, энди клуб ярим ҳимоячи билан исталган муддатга шартнома имзолашга тайёр. 

Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакатнинг 2030 йилги жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилиш имкониятини ошириш учун Европа футбол юлдузларини жалб қилиш орқали лигадаги барча клубларни юқори даражага кўтармоқчи. 

Жорий мавсум 34 ёшли испан 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!