“Ан-Наср” Дурандан аввал "Ливерпуль" ҳужумчисини сотиб олмоқчи бўлган

TIGGO 2 PRO

“Ан-Наср” Жон Дуранни сотиб олишидан аввал Дарвин Нуньесга қизиққан эди. 
 
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Саудия клуби “Астон Вилла”дан 64 миллион фунт стерлинг эвазига Жонни харид қилди. 
 
“Тhe Sun” нашрининг маълумотига кўра, саудиялияликлар Дуранга қизиқишдан аввал “Ливерпуль” ҳужумчиси ҳисобланган Нуньес бўйича музокара ўтказмоқчи бўлган. Бироқ, мерсесайдликлар уругвайлик футболчини қўйиб юбормасликни қарор қилгани сабаб, “Ан-Наср”нинг таклифларини кўриб чиқмасликни маъқул кўрган. 
 
Бунга асосий сабаб сифатида, клуб мутасаддилари Дарвиннинг ўйини жамоа кўплаб чемпионликни қўлга киритиш учун қўл келади, деб келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!