“Ан-Наср” “Ливерпуль” юлдузини нишонга олди

Баъзи араб нашрлари хабар беришича, Риёднинг “Ан-Наср” клуби “Ливерпуль” дарвозобони Алисон Бекерга қизиқиш билдирмоқда.

 Аввалроқ, араблар “Ювентус” дарвозабони Войцех Щенсныйни харид қилиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ, “Ан-Наср”га яқинда спорт директори бўлиб келган “Реал” афсонаси Йерро бош мураббий Луиш Кастро билан суҳбатлашгандан сўнг Алисонни жамоага олиб келиш нийяти пайдо бўлган.

Фабрицио Романо эса, “Ювентус” ва”Ан-Наср” ўзаро келиша олмаётганини учун трансфер бекор бўлиши мумкин деб хабар тарқатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!