“Ан-Наср” охирги жамоа эмас. Роналду фаолиятини қайси жамоада тугатишини айтди

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби Криштиану Роналду фаолиятидаги охирги жамоа бўлмайди.

TCR нашрининг маълум қилишича, 39 ёшли юлдуз профессионал фаолиятини ўзи ўйнай бошлаган клубда якунлашга қарор қилган.

- Мен фаолиятимни “Спортинг”да якунлашим керак. Ҳатто бунинг учун футболда яна бир мавсум қолишимга тўғри келса ҳам, шу йўлни тутаман.

Агар “Спортинг” бўлмаганида, мен ҳали ҳам Макдональдсда ишлаб юрган бўлардим, - деган Криштиану Роналду.

Роналду “Спортинг” академиячига 1997 йили 12 ёшида келган. 2002-2003 йилги мавсумда асосий жамоада дебютини нишонлади. “Спортинг”да жами 31 та учраўувда қатнашиб, бешта гол ва олтита ассист муаллифи бўлган.

2003 йили “Спортинг” истеъдодли тарбияланувчисини 19 миллион евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!