“Ан-Наср” турнирни тарк этди, айбдор – Роналду!

Саудия Арабистони кубогининг нимчорак финалида “Ан-Наср” футболчилари ўз майдонида “Ат-Таавун” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Меҳмонларни кейинги босқичга олиб чиққан ягона голган “Ат-Таавун” ҳимоячиси Флавио муаллифлик қилди.

“Ан-Наср”нинг асосий юлдузи Криштиану Роналду жамоасини мағлубиятдан қутқариши мумкин эди. Бироқ 39 ёшли ҳужумчи ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида пенальтини аниқ бажара олмади.

Криштиану Роналдунинг хатосидан сўнг, “Ан-Наср” турнирдаги юришини тўхтатишга мажбур бўлди.

Португалиялик юлдуз жорий мавсумда риёдликлар таркибида 11 та учрашувда иштирок этиб, тўққизта гол ва учта ассист қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
faxriddin bozorov
30/10/2024 15:24
Роналду футболни ташлаб, мураббийлик қилсаям бўларди