Ана холос! А Серия клубининг нақд 15 нафар аъзосида коронавирус аниқланди

"Сампдория" клуби ярим ҳимоячиси Якуб Янкто генуэликларнинг 15 нафар футболчиси коронавирусни юқтириб олганини айтди.

“Менинг барча оила аъзоларим уй карантинида. Биз ҳеч қаерга бора олмаймиз ва бу чекловлар ёқимсиз. Мен коронавирусга чалинган жамоадошларим билан боғландим, улар клубнинг 15 нафар аъзосига ушбу вирус юққанини маълум қилишди. Аммо, касалланганлар сони бунданда кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди.

Мен ҳам ўзимни соғлом эканлигимга шубҳа қиляпман, лекин ҳозирча ўзимни яхши ҳис қиляпман. Менда коронавирус йўқ, деб умид қиламан. Эҳтимол, мен ҳам касаллангандирман, аммо ҳозирча буни билмайман. Мен фақат тавсияларга амал қилишим ва уйда қолишим керак”, - дейди футболчи.

Ҳозирга кунга келиб Италияда 3 мингдан ортиқ одам COVID-19 вирусидан вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!