Ана холос! А Сериянинг марказий баҳси ўтказилмаслиги мумкин

А Серия доирасидан ўрин олган "Ювентус" ва "Наполи" ўртасидаги ўйин неаполликлар орасида коронавирус тарқалиши сабабли ўтказилмаслиги мумкин.

Аввалроқ “Наполи”да 7 нафар коронавирус ҳолати қайд этилган эди. Шу муносабат билан Неаполь соғлиқни сақлаш департаменти жамоанинг Туриндаги сафар ўйинига учишини тақиқлаши мумкин.

“Ювентус” – “Наполи” учрашуви 6 январь санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!