Ана холос! Агар Неймар "Олтин тўп"ни олса, ПСЖ унга 3 млн евро мукофот беради

Ёзда “Барселона”дан ПСЖга рекорд суммага кўчиб ўтган Неймарнинг шартномасида кўзда тутилган бир қатор бонуслар маълум бўла бошлади.

Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра агар Бразилия терма жамоаси аъзоси “Олтин тўп”ни қўлга киритадиган бўлса, у ҳолда парижликлардан қўшимча 3 миллион евро бонус олади. Ушбу келишув Неймарнинг ПСЖ билан тузган шартномаси сўнггига қадар амал қилади.

Маълумот учун, Неймар жорий мавсум Франция чемпионатининг 7та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!