Ана холос! Анчелотти ҳам хитойликлар билан музокара бошлади
Ads

Яқиндагина Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Карло Анчелотти фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттириши мумкин. Nanfang Daily нашрининг ёзишича италиялик машҳур мутахассис «Гуанчжоу Эвергранд» клуби билан музокараларни бошлади.

Таъкидлаш керакки, хитой клубига айни дамда бразилиялик Луис Фелипе Сколари бошчилик қилмоқда. Мавсум якунлангач жамоадан кетиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Гуанчжоу Эвергранд” клуби жорий мавсум муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.