Ана холос! Англияда мавсум муддатидан аввал якунланди, натижалар бекор қилинди

Англия футбол ассоциацияси (FA) коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бир қатор қуйи дивизион лигалари ҳамда аёллар лигаларида натижаларни бекор қилди ва мавсумни муддатидан аввал якунлади.

Аниқроғи, Миллий лига тизимининг ўйинларига якун ясалган. Уларда мавсумда қайд этилган натижалар батамом бекор қилинган. Шу тариқа ушбу лигада ҳеч бир жамоа қуйи дивизионга тушириб юборилмаган ва ҳеч бир жамоа юқорига кўтарилмаган.

Айтиш керакки, Миллий лига тизими Англияда нуфузи жиҳатидан 5-ўринда қайд этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!