Ана холос: Арман Царукян Маурисио Руффини енгса ҳам, титул жангига эга бўлмаслиги мумкин
Таниқли ММА устаси Арман Царукян бразилиялик Маурисио Руффини енгса, титулга даъвогар бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди.
"Жанг тугамагунча бундай нарсаларни айтишни ёқтирмайман. Арман кўп гапиряпти, лекин келинг, аввал бу баҳс қандай якунланишини кўриб оламиз. Шундан сўнггина ким камарга даъвогар бўлишини аниқлаймиз", - деди UFC раҳбари Дана Уайт "Sports Central" га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Царукян ва Руффи қарама-қаршилиги 19 сентябрь куни "UFC 331" турнирида ўтказилади.

Фикрлар