Ана холос! "Бавария"да ички низо бошланди, футболчилар иккига бўлинган

"Бавария" клуби қониқарсиз натижалар сабаб Бундеслига пешқадами "Байер"дан анча орқада қолиб кетди. Шу сабабли, клуб футболчилари бош мураббийдан норози кайфиятда. 

Маълум бўлишича, ҳозир Мюнхен жамоасида иккита алоҳида гуруҳ пайдо бўлган. Улардан бири Томас Тухелни қўллаб-қувватловчилар бўлса, иккинчиси мураббийнинг кетишини истаётганлар. 

Биринчи томонда Мануэль Нойер, Рафаэль Геррейро, Жамал Мусиала, Лерой Сане, Харри Кейн ва Эрик Дайер каби футболчилар номи қайд этилган. Иккинчи тарафни эса Жошуа Киммих, Леон Горецка, Томас Мюллер, Маттейс де Лигт, Матиас Тел ва Серж Гнабри ташкил этади. 

Тез орада "Бавария" раҳбариятида ҳал қилувчи йиғилиш бўлиб ўтиши айтиляпти. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!