Ана холос! Бэйлнинг Хитойга боргани ҳақидаги видео ёлғон бўлиб чиқди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ “Реал” Мадрид клуби вингери Гарет Бэйл "Цзянсу Сунин" клуби билан шартнома имзолаш учун Хитойга етиб келгани ҳақида видеолавҳа интернетда кенг тарқалди.

Бироқ, кейинчалик маълум бўлдики ушбу видео ёлғон. Аниқроғи, ушбу видеолавҳа бундан бир йил муқаддам Бэйл Хитойга келганида олинган.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб 30 йшли уэльслик футболчи "Цзянсу Сунин" билан 2022 йилгача шартнома имзолаши ва у Хитой клубидан йилига 22 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!