Ана холос! Бир ойдан буён майдонга тушмай келаётган Бэйлни Уэльс терма жамоасига чақиришди

Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз Евро-2020 саралашидан ўрин олган Озарбайжон (16 ноябрь) ва Венгрия (19 ноябрь) терма жамоаларига қарши ўйин учун таркибни эълон қилди.

Эътиборлиси, Гиггз бир неча кундан буён жароҳатидан даволанаётган "Реал" Мадрид вингери Гарет Бэйлни ҳам таркибга жалб этди. Айтиш керакки, у 5 октябрдан буён майдонга тушмай келаётган эди.