Ана холос!

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабарингиз бор.

Айнан шу регламентга мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи 5-6 декабрь кунлари “Бухоро” футбол клубида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Ўрганишлар жараёнида футбол клуби стадиони майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганилиги, стадионда ОАВ ходимлари учун етарлича шароитнинг мавжуд эмаслиги, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмагани, молиявий қарздорликларни бартараф этилмагани аниқланди. Шунингдек, футбол клубининг бошқарув тизими, кадрлар бўлими, маркетинг бўлими, лицензиялаш бўлими ва матбуот хизматига малакали мутахассисларни жалб этилиши долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. 

Таъкидлаш лозим, “Бухоро” футбол клуби томонидан мазкур камчиликлар жорий йил 25 декабрь санасига қадар бартараф этиш чоралари кўрилмаса, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича Ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши юзасидан “Бухоро” футбол клуби жиддий огоҳлантирилди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Файзулло Файзиев
24/12/2019 06:20
Мен мана бир неча йилдан бери Бухоро футбол клуби менинг олдимда карздорлиги буйича УФА, ПФЛга мурожоат этиб келяпман. Аввалига Умид Ахмаджоноага, Гофур Омоновга, хозирда эса Равшан Эрматовга шикоят аризасини ёзганман. Кани энди бирор бир жавоб олсам. УФА ва ПФЛ га рахбар узгарди холос. Иш юритиш хамда футболда булган караш эскича, Аввал кандай эди хозирам шундай. Мен хайронман. Лицензиялаш булими регламенти, ПФЛ регламенти хакида куп гапириладию, лекин амалда бажарилмайди. УФА уз карорларини назорат килмайди, бажармайди. Оддий мисол. Нега 2018 йил 12 декабрда чикган ушбу макола, Бухоро футбол клуби карздорликлари бартараф этилмаса, Супер лигадан четлаштирилади деб айтилсада нега УФА ушбу карорни бажармаяпти. Бухоро футбол клуби уз фаолияти даврида икки маротаба банкрот деб эьлон килинган булса нега Бухоро хамон супер лигада.???? Бу саволимга ким жавоб беради. УФА кимни айбини кимдан химоя киляпти. УФА хам ПФЛ хам кузини качонгача юмиб келади. Регламентга асосан банкрот булган клуб урнига Супер лигада унинг урнини эгаллаган клуб банкрот булган клуб карзларини уз буйнига олади деганку. Нега УФА ва ПФЛ Регламентнинг ушбу бандига эьтибор бермай келмокда. Энди бу масала буйича нима дейсизлар хурматли журналистлар.
24/12/2019 07:25
Динамо ва Сурхон суперлигага кандай чикиб колди Бухоро суперлигада уйнашга 1000 фоиз хакли
&
Файзулло Файзиев
24/12/2019 08:17
Уйнасин. Факат Регламент талабларини бажарсин дейман. Конун хамма учун баробар
&
Файзулло Файзиев
24/12/2019 08:17
Уйнасин. Факат Регламент талабларини бажарсин дейман. Конун хамма учун баробар
&
Файзулло Файзиев
24/12/2019 08:17
Уйнасин. Факат Регламент талабларини бажарсин дейман. Конун хамма учун баробар
&
Файзулло Файзиев
24/12/2019 08:17
Уйнасин. Факат Регламент талабларини бажарсин дейман. Конун хамма учун баробар