Ана холос! Ди Мария "зомби"га айланиб қолдими?
ПСЖ клуби тиббий департаменти уйқусизликдан азоб чекаётган аргентиналик вингер Анхель Ди Мариянинг аҳволидан хавотирга тушмоқда.
Le Parisien нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу муаммо футболчида карантин пайтида пайдо бўлган. Ди Мария уйқусизликдан ташқари депрессияни ҳам бошдан кечирмоқда. Унинг хотини қариндошларга эри ўзини худди зомби каби тутаётганини айтган.
32 ёшли Ди Мария жорий мавсум ПСЖда 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 21 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар