Ана холос: Евро-2016 ғолиби Хитой клубига ўтди
Ads

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Жозе Фонте фаолиятини Хитойда давом эттиради. Бу ҳақда “Вест Хэм” расмий сайти хабар бермоқда.

34 ёшли футболчи Хитойнинг “Дальянь Ифан” клуби билан келишувга эришди. Тhe Sun нашрида ёзишича, инглиз клуби мазкур трансфердан 4,4 млн фунт олади.

Фонтенинг ўзи эса Хитой клуби билан 3,5 млн евролик йиллик маошга эга бўлган 3,5 йиллик шартнома имзолади.