Ана холос: “Евро-2024” олдидан мезбон Германия термасида жанжал бўлди

Ўз юртида бўладиган Европа чемпионатига тайёргарлик кўраётган Германия терма жамоасида муҳит кўнгилдагидек эмаслиги билиниб қолди.

Bild нашрининг ёзишича, Германия терма жамоаси базасидаги машғулот жараёнида ҳимоячи Антонио Рюдигер ва ҳужумчи Никлас Фюллькруг ўзаро тортишиб қолди.

Манбага кўра, икки томонлама ўйин чоғида Рюдигер бир неча маротаба Никласга қарши қўпол ўйнаган. Вазиятларни бирида Рюдигер Фюллькругни йиқитган.

Келишмовчилик ана шу вазият сабаб бошланди. Бош мураббий ёрдамичиси Сандро Вагнер уларни ажратиш учун ўртага тушишига тўғри келди.

Қизиғи шундаки, бу икки футболчи яқинда Европа Чемпионлар лигаси финалида бир бирига қарши ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!